Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазирини қабул қилмоқда
Учрашувда қўшма лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири, Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилмоқда.
Учрашувда автомобиль саноати, электротехника ва тўқимачилик тармоқлари, қазиб чиқариш соҳаси ва энергетика мажмуасидаги қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.







