Ўзбекистон

Cирдарё: ўрмон хўжалигидаги ёнғинда 500 дан ортиқ дарахтлар шикастлангани аниқланди

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар деярли 495 миллион сўмни ташкил этган.

Cирдарё: ўрмон хўжалигидаги ёнғинда 500 дан ортиқ дарахтлар шикастлангани аниқланди

 

Табиат ресусрлари вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 7 март куни Сирдарё туманининг “Шоликор” СИУ ҳудудидаги “Қолгансир“ давлат ўрмон ов хўжалиги ер майдонида содир бўлган ёнғин юзасидан Табиат ресурслари вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси ва тегишли мутасадди ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Ўрганиш давомида ”Қолгансир“ давлат ўрмон ов хўжалигига қарашли жами 10 гектар ер майдони ёнгани маълум бўлди.

 

 

Шундан 2 гектар ер майдонидаги мавжуд манзарали дарахтлар тегишли тартибда хатловдан ўтказилиб, жами 4 турдаги 294 дона манзарали дарахтлар ўсишдан тўхташ, 4 турдаги 217 дона манзарали дарахтлар эса ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастланганлиги аниқланди.

 

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланганда 494 миллион 940 минг сўмни ташкил этди.

 

 

 

Ёнғиннинг келиб чиқишига ”Шоликор“ ва ”Синдоробод" СИУ ҳудудида фаолият олиб борувчи 35 нафар фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан шолидан бўшаган ер майдонидаги ўсимлик қолдиқларининг ёқиб юборилганлиги сабаб бўлган ва бунинг натижасида жами 311,7 гектар дала ер майдони ёнган.

 

 

Ёнғин оқибатида ернинг унумдор қатламидаги балл бонитети пасайишига сабаб бўлган ҳолатлар бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар қилиниб, 295 миллион 627 минг сўм зарар миқдори белгиланди.

 

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилмоқда.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"