Жаҳон

Германияда содир бўлган отишма чоғида камида 6 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумда гумонланувчининг ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берди.

Германияда содир бўлган отишма чоғида камида 6 киши ҳалок бўлди

 

Германиянинг Гамбург шаҳрида содир бўлган отишмада камида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC агентлиги маълум қилди.

 

Полиция маълумотларига кўра, Альстердорф туманида кенг кўламли операция ўтказилган.

 

Воқеа жойига тез ёрдам машинаси етиб келган.

 

Баъзи маълумотларга кўра, отишма Иегова Гувоҳлари марказида содир бўлган.

 

Гамбург полицияси Тwitter'даги саҳифасида жиноят мотиви номаълумлигини маълум қилди. Шу муносабат билан полиция вакиллари ижтимоий тармоқларда воқеа ҳақида ёлғон маълумот тарқатмасликка чақирди.

 

Полиция, шунингдек, ҳужумда гумонланувчининг ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берди.

 

Маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида NINAwarn федерал иловаси орқали маҳаллий аҳолига огоҳлантириш берилди. Унда айтилишича, бир ёки бир неча киши черковдаги одамларга қарата ўқ узган. Аҳолига уйларини тарк этмаслик тавсия қилинди.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Германияда содир бўлган отишма чоғида камида 6 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz