Иқтисодиёт

АҚШнинг энг йирик банкларидан бири банкрот бўлди

Бу 2008 йилдан буён кузатилган энг йирик банкротлик ҳолати экани айтилмоқда.

АҚШнинг энг йирик банкларидан бири банкрот бўлди

 

Калифорния тартибга солувчиси АҚШнинг йириклиги бўйича 16-банки Silicon Valley Bank (SVB)ни банкрот деб эълон қилди. Ушбу кредит ташкилоти стартапларга ихтисослашган. 2022 йил охирида унинг 89% депозитлари суғурта қилинмаган — бу 175 миллиард долларни ташкил этади.

 

SVB банкротлиги 2008 йилги инқироздан буён кузатилган энг йирик банкротлик бўлди.

 

Reuters маълумотларига кўра, суғурта қилинмаган депозитлар тақдири номаълумлигича қолмоқда. Улар орасида видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи Roblox Corp ва тармоқ медиаплеерлари ишлаб чиқарувчи Roku Inc. каби компанияларнинг активлари ҳам бор. Roku сармояларининг катта қисми суғурта қилинмаганлиги ошкор бўлгач, унинг акциялари 10 фоизга қулади.

 

SVB сармояларни суғурталаш Федерал комиссияси бошқарувига берилган. Унинг қолган капитали сармоядорларга компенсация сифатида тўлаб берилади ва кредиторлар олдидаги қарздорликни ёпиш учун ишлатилади. Оқ уй вазиятдан хабардор эканини ва молия вазири Жанет Йеллен вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини айтган.

 

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"