Жаҳон

Будапештда 42 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Автоҳалокат оқибатида 19 та автомобиль ёниб кетган.

Будапештда 42 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

 

Венгрия пойтахти Будапештдан 20 км ғарбда М1 трассасида йирик автоҳалокат содир бўлди. 42 та енгил автомобиль тўқнашиб кетди, улардан 5 таси юк, 37 таси енгил автомобиль. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Пойтахт полицияси бош бошқармаси хабар беришича, 19 та автомобиль ёниб кетган, 40 га яқин киши жароҳатланган.

 

«39 киши касалхонага етказилди. Улардан 29 нафари катталар, 10 нафари болалардир. Катталардан 10 киши оғир жароҳат, 19 нафари енгил тан жароҳатини олган. 4 нафар бола оғир, 6 нафар бола енгил тан жароҳати олди», — деди Миллий тез ёрдам хизмати матбуот котиби Павел Дьёрфи.

 

Унинг сўзларига кўра, жабрланганларни эвакуация қилиш учун 4 та вертолёт ва 16 та тез тиббий ёрдам машинаси жалб қилинган.

 

Тез ёрдам бригадалари нафақат Будапештдан, балки Дьёра, Татабаньи ва Секешфехервара каби бошқа шаҳарлардан ҳам келган.

 

Полиция кучли шамол ва қум бўрони йўлни кўринмас ҳолга келтиргани ҳодисага сабаб бўлганини айтмоқда.

 

М1 йўли – Австрияга олиб борадиган автомагистралдир. Энди у ҳар икки йўналишда ҳам ёпиқ.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"