Ўзбекистон

“Наврўз” ансамбли Италиядаги фестивалда ғолиб бўлди

Улар “Олтин ибодатхона” махсус совринини қўлга киритди.

“Наврўз” ансамбли Италиядаги фестивалда ғолиб бўлди

 

Италиянинг Агриженто шаҳрида ўтказилган 75-Mandorlo in fiore (“Бодом гуллаганида”) жаҳон халқлари маданияти ва фольклор фестивали якунига етди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, фестиваль иштирокчиларининг мусиқий чиқишлари “Энг яхши мусиқий кўриниш”, “Энг яхши миллий либослар”, “Энг яхши рақс намойиши” йўналишлари бўйича баҳоланган.

 

Унда иштирок этган Ўзбекистон давлат филармониясининг “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли жамоаси ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитовадан иборат Маданият ва туризм вазирлиги ижодий гуруҳи фестивалда иштирок этган Қирғизистон, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Япония, Грузия, Болгария, Испания, Франция, Панама, Мексика каби 40 га яқин давлатлар ҳамда мингга яқин иштирокчи вакиллар орасида ўз чиқишлари, ижро этилган рақслари ҳамда миллий либослари билан энг яхши гуруҳ сифатида эътироф этилиб, Гран-при соҳибига айланган. Ҳамда махсус “Олтин ибодатхона” совринига сазовор бўлган. 

 

Шунингдек, ўзбекистонлик санъаткорлар “Журналистлар эътирофи” номинациясида ҳам ғолибликни қўлга киритган.

 

75-Mandorlo in fiore жаҳон халқлари маданияти ва фольклор фестивали Италиянинг Сицилия вилояти Агриженто шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган фестиваль бўлиб, бир неча йиллик карантин чекловлардан сўнг яна қайта ўтказилмоқда.  

 

Мазкур санъат байрамида Ўзбекистон вакиллари илк бора иштирок этиб, ҳакамлар ва 50 га яқин давлатдан ташриф буюрган томошабин, журналист ва санъатшуносларнинг эътирофига сазовор бўлган.  

 

Фестиваль ўзига хос гўзаллик, санъат, борлиқ уйғонишига бағишланган йирик маданий тадбир саналади. Дастлаб у маҳсулотлар ярмаркаси сифатида ўтказилган бўлса, 1937 йилдан буён Агриженто шаҳрида доимий тарзда дунё халқларининг санъатини намойиш этувчи, тинчлик, биродарлик ва дўстликка чорловчи байрам сифатида ўтказилиб келинмоқда.

 

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"