Ўзбекистон

Президент танқидидан сўнг Сурхондарёдаги йўл таъмирланмоқда — видео

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Президент танқидидан сўнг Сурхондарёдаги йўл таъмирланмоқда — видео

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Сурхондарё вилоятидаги автомобиль йўлини таъмирлаш бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Кеча президент Сурхондарёга ташрифида ўзи автомобиль бошқариб, Бойсун-Денов йўлини танқид қилган эди. Танқиддан сўнг бу йўлни таъмирлаш ишлари бошланди.

 

Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километр цемент-бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.

 

Бугунги кунда қурилиш объектида асос ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда объектга 70 тадан ортиқ махсус машина ва механизм ҳамда 120 нафар ишчи ходим жалб қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Бойсун-Денов йўли бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилган эди. Унга Сурхондарёнинг янги ҳокими ҳамроҳлик қилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"