Сиёсат

Мирзиёев Туркия Вице-президентини мукофотлади

Давлат раҳбари Туркия Президенти Эрдоған билан учрашув ўтказди.

Мирзиёев Туркия Вице-президентини мукофотлади

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Анқара шаҳрига келгач, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди. 

 

Давлат раҳбари Туркия етакчисига ушбу мамлакатнинг жануби-шарқий музофотларида ўтган ойда рўй берган вайронкор зилзилалар муносабати билан шахсан чуқур ҳамдардлик билдирди. Жабр кўрган музофотларни қайта тиклаш ва янги инфратузилмани барпо этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

 

Туркия президенти, ўз навбатида, Ўзбекистон президенти ва халқига табиий офат оқибатларини бартараф этишда кўрсатган биродарлик ёрдами, қутқарув ишларидаги фаол иштироки ва жабрланганларга инсонпарварлик кўмаги учун яна бир бор самимий миннатдорлик билдирди.

 

Туркий давлатлар ташкилотининг 16 март куни ўтадиган фавқулодда саммити ташкилотдаги мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва биродарлик ришталарининг ёрқин ифодаси бўлишига ишонч билдирилди.

 

Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг ривожланиш суръати мамнуният билан қайд этилди.

 

Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, ўтган йили 370 та янги корхона ташкил этилди. Кейинги олти йилда Туркиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялари ҳажми 3,5 миллиард долларни ташкил этди. Энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, енгил саноат ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси, шу жумладан Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

 

Якунда Туркия Вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"