Ўзбекистон

Хоразмда “замҳоким” автоҳалокатга учраб вафот этди

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий изоҳ берди.

Хоразмда “замҳоким” автоҳалокатга учраб вафот этди

 

Ижтимоий тармоқда Хоразм вилоятининг Гурлан тумани ҳокими ўринбосари У.Жумагалдиевнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, 1990 йилда туғилган Жумагалдиев Умиджон Усманбоевич 17 март куни соат 01:30 ларда автоҳалокатга учраган. У Nexia–3 русумли хизмат автомашинасида Урганч – Гурлан автомoбиль йўлида ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган фуқаро Ш.Собиров бошқарувидаги XCMG GR180 русумли юк автомашинасининг орқа ўнг томон ғилдирагига урилган. Шундан сўнг бошқарувни йўқотиши натижасида автомoбиль йўлидан чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

 

ЙТҲда У.Жумагалдиев олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

 

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.