Ўзбекистон

Блогер Dili.me озодликка чиқди

Аввалроқ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинганди.

Блогер Dili.me озодликка чиқди

 

Dili.me тахаллуси билан танилган Дилшод Ўрозбоев озодликка чиқарилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Kun.uz” нашри ёзмоқда.

 

Маълум қилинишича, блогерга нисбатан суд томонидан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги санкция унинг адвокати томонидан киритилган апелляция шикоятидан сўнг юқори турувчи суд ажрими билан ўзгартирилган ва у озодликка чиқарилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Dili.me шериклари билан биргаликда бир йигитни калтаклаб, унга тан жароҳати етказгани учун қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура бу маълумотни тасдиқлаб, ҳодиса 23 январ куни содир бўлганини маълум қилди.

 

Ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан бўйин товлаб келган. Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида вайнер 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинганди.

 

Калтакланган шахс 24 яшар эркак бўлиб, у вайнернинг куёви (синглисининг турмуш ўртоғи) ҳисобланади. Низога ўртада оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда. Можаро айнан ниманинг ортидан келиб чиққани маълум эмас.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.