Жиззахда прокуратура ходимлари ЙТҲда ҳалок бўлди
Ҳодиса автомашина дарахтга урилиши оқибатида юз берган.

Жиззах вилоятида 2 нафар прокуратура ходими йўл-транспорт ҳодисасига учраб вафот этди.
Маълум қилинишича, Зомин туман прокурори ёрдамчиси ўзининг бошқарувидаги Lacetti автомобилида дарахтга бориб урилиши натижасида ўзи ва туман прокуратураси терговчиси ҳалок бўлган. Прокуратуранинг яна бир ходими жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гурлан тумани ҳокимининг 33 ёшли ўринбосари Умиджон Жумагалдиев йўл-транспорт ҳодисасида вафот этганди.







