Ўзбекистон

Конституция ва қонунларнинг устунлиги амалда таъминланса, халқнинг давлатга ишончи ортади

Энди Конституцияни яхшилаб ўргансак, шуни ўзи манфаатларни ҳимоя қилиш учун етарли бўлади. Ҳеч ким Конституциядан ташқари қайсидир ҳужжатни рўкач қила олмаслиги керак.

Конституция ва қонунларнинг устунлиги амалда таъминланса, халқнинг давлатга ишончи ортади

 

Тан олишимиз керак, бугунги кунда қонун ости ҳужжатлари ниҳоятда кўпайиб кетди. Баъзида уларнинг айримлари бир-бирига зид бўлиб қолишига ҳам гувоҳ бўламиз.

 

Конституция ва қонунларнинг устунлиги амалда таъминлансагина, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ кафолатланишига эришишимиз мумкин.

 

Соддароқ айтганда, энди Конституцияни яхшилаб ўргансак, ундаги нормалар ва ҳуқуқ-мажбуриятларни билсак, шуни ўзи манфаатларни ҳимоя қилиш учун етарли бўлади. Ҳеч ким Конституциядан ташқари қайсидир ҳужжатни рўкач қила олмаслиги керак.

 

Конституция олий юридик кучга эга эканлиги ҳамда унинг тўғридан-тўғри амал қилиши белгиланиши давлат ҳам инсон ҳар бир инсон, халқ учун хизмат қилиши зарурлигини англатади. 

 

Аввало, судлар ва давлат органлари, мансабдор шахслар муҳим қарорлар қабул қилишда Конституцияга таяниши мажбурий ҳисобланади.

 

Конституцияда сизга муайян ҳуқуқ ва эркинлик белгиланган бўлса, ундан фойдаланишда давлат органи томонидан турли баҳоналар ўйлаб топиш орқали сизни овора қилишга йўл қўйилмайди.

 

Шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларининг Конституцияга зид келмаслиги қатъий таъминланади. Илгари Конституцияда ёзилган қоидани тушуниш учун бошқа қонунларни ўқишга мажбур бўлган бўлсак, эндиликда қонун-қоидалар тўғридан-тўғри Конституцияни ўзида белгиланмоқда.

 

Мисол учун, фуқаролар Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи Конституцияда белгиланган бўлиб, мазкур ҳуқуқдан бирор-бир мансабдор шахснинг буйруғи ёки топшириғини рўкач қилиб чеклашга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга, мазкур нормани турар жой дахлсизлиги ҳуқуқига нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Сизнинг мазкур ҳуқуқингиз Конституцияда белгиланганлиги сабабли сиз ундан тўғридан тўғри фойдаланасиз.

 

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси қабул қилган халқаро шартномалар ҳамда умумэътироф этилган қоидаларга зид бўлмаслиги қоида этиб белгиланмоқда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари унинг халқаро шартномасига зид бўлган тақдирда устунлик Конституция лойиҳаси билан халқаро шартномага берилмоқда.

 

Ўзбекистон ратификация қилган кўплаб халқаро ҳужжатларда кўрсатилган нормаларни бажариш Ўзбекистон учун мажбурийдир. Миллий қонунчиликдаги қайсидир норма халқаро ҳужжатга мос келмаса, халқаро шартнома қоидаларига амал қилинади. Ушбу норма Ўзбекистон ратификация қилмаган ҳужжатларга тааллуқли эмас. Конституцияда айни жиҳат мустаҳкамланмоқда.

 

Нариманов Бекзод Абдувалиевич,

Тошкент давлат юридик университети бўлим бошлиғи

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"