Ўзбекистон

Конституция моддаларидан бири сўм ва унинг мақомига бағишланяпти

Айни пайтда ер юзида 200 дан ортиқ давлатлар мавжуд бўлиб, 160 га яқин валюта тури мавжуд.

Конституция моддаларидан бири сўм ва унинг мақомига бағишланяпти

 

Валюта – давлатнинг пул бирлиги бўлиб, пул тизимининг асосий элементи ҳамда суверен давлатнинг белгиларидан биридир. Бошқача айтганда миллий валюта давлатнинг муҳим рамзларидан бири.

 

Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўм ҳам мустақил давлатимизнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Лекин Конституциямизда миллий валютамиз бўлган сўм ҳақида бирор оғиз гапирилмаган.

Шу сабабли мазкур бўшлиқ тўлдирилмоқда ва Конституциямизга миллий валютамиз ҳақидаги нормалар қўшиш таклиф этилмоқда.

 

Шуни инобатга олиш керакки, Конституция лойиҳасида пул бирлигини муомалада бўлиши унинг муомаладан олинишини тартибга солувчи субъект – яъни Марказий банк ҳам аниқ белгилаб кетилмоқда.

 

 

150-модда.

Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир.

Сўм Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона чекланмаган қонуний тўлов воситасидир.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида қонуний тўлов воситалари сифатида пул белгиларини муомалага киритишда ва уларни муомаладан чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эгадир.

 

Давлат пул бирлигининг мақомини ҳамда унинг муомалада бўлишига оид қоидаларни Конституцияда белгиланган тақдирда унинг мавқеи ошишига олиб келади. Мамлакат пойтахти, давлат тили, байроғи, герби ва мадҳияси каби рамзлардан бири бўлган миллий валюта ҳам Бош Қомусда акс этиши мақсадга мувофиқ.

 

Бугунги глобаллашув шароитида давлатнинг пул бирлиги ва унинг қадр-қиммати алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур масаланинг Конституциядан ўрин олиши турли таҳдид ва хавф-хатарларнинг ҳам олдини олади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"