Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда янги қурилаётган кўприк қулаб тушди

Ҳолат юзасидан Амударё тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қорақалпоғистонда янги қурилаётган кўприк қулаб тушди

 

Ижтимоий тармоқларда Амударё туманида қурилаётган кўприк қулаб тушгани акс этган суратл тарқалди. Ҳолат юзасидан Амударё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Хабарда айтилишича, давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғловчи Амударё дарёси устига автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригини қуриш ишлари бошланган эди.

 

Янги кўприк қурилиши лойиҳасига буюртмачи этиб «O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖ, Бош лойиҳачи этиб — «Boshtransloyiha» АЖ, Бош пудратчи этиб — «O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖнинг таркибий бўлинмалари белгиланган.

 

Амударё тумани ҳудудидан Хоразм вилояти ҳудудига темир йўл транспорти тармоғини йўлга қўйиш мақсадида, Амударё тумани ҳудудининг шимолий қисмидан ўтувчи А-380 «G‘uzor-Buxoro-Nukus-Beynev» автомобиль йўлининг 717-718-км оралиғидан осма кўприк тарзда ўтказилган.

 

Ушбу кўприкка 14-сонли кўприк қурилиш отряди томонидан вақтинчалик таянч балкалар ўрнатилган эди. 23 март куни эрталаб ушбу кўприкнинг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушган.

 

Мазкур балкалар вақтинча ўрнатилган бўлиб, кўприк қурилишида вақтинчалик вазифа бажарувчи, ёрдамчи восита ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.

 

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳридан тегишли мутахассислар ва лаборатория ходимлари чақирилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.