Япониялик талаба битирув куни Зеленскийга айланди
У маросимда Украина раҳбари образига кирган.

Япониянинг Киото университети талабаси битирув маросимига Украина президенти Владимир Зеленский образида кирди.
Киото университети талабаларга битирув маросимига исталган кийимда келишга рухсат бериш билан машҳур.
Украина президентининг ролини ўйнаган талаба журналистларга “энг жасур одам” деган обрўси туфайли Зеленскийга ўхшаш истагини тушунтирди. У Зеленскийга ўхшаб кўриниш учун декабрь ойида соқол ўстира бошлаган.







