Ўзбекистон

Германия Термиз аэропорти модернизацияси учун 1 миллион евро ажратди

Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.

Германия Термиз аэропорти модернизацияси учун 1 миллион евро ажратди

 

Германия Қуролли кучлари маблағлари ҳисобидан Термиз аэропортининг 12 километрдан ортиқ узунликдаги ташқи тўсиғи бўйлаб ва аэропорт ҳудудидаги тегишли операция марказида халқаро авиация стандартларига мувофиқ хавфсизлик ва кузатув технологиясини 1 миллион евродан ортиқ маблағга молиялаштирди. Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди. 

 

Аэропортни модернизация қилишда ёритиш ускуналари учун замонавий, тежамкор LED лампалардан фойдаланилган.

 

«Ҳарбий атташемиз шу ҳафта аэропорт майдонида ўрнатиш ишлари якунланганини кўришга муваффақ бўлди. Термиз халқаро аэропортида олиб борилаётган модернизация ишлари бизда катта таассурот қолдирди ва бунга самарали ҳисса қўшганимиздан мамнунмиз», — дейилади хабарда.

 

Элчихонанинг қўшимча қилишича, 2002-2015 йиллар оралиғида Германия Қуролли кучлари Афғонистондаги ISAF халқаро барқарорлаштириш миссияси доирасида Ўзбекистоннинг жанубий қисмидаги Термиз аэропортидан ҳаво транспорти учун стратегик марказ сифатида фойдаланган.

 

«Германия Қуролли кучлари олиб чиқилганидан кейин ҳам биз замонавий халқаро тижорат аэропортига айланиш йўлида ушбу аэропорт билан чамбарчас боғлиқмиз», – дейди Германия томони.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.