Жаҳон

Карл III илк хорижий сафарини Германиядан бошлайди

Сафарда унга Қиролича консорти Камилла ҳамроҳлик қилади.

Карл III илк хорижий сафарини Германиядан бошлайди

 

Карл III бугун Германияга уч кунлик ташрифини бошлайди, бу унинг ўтган йилнинг сентябрида тахтга чиққанидан кейин биринчи хорижга сафари бўлади. Давлат раҳбарининг расмий қароргоҳи – Букингем саройидан маълум қилишларича, сафарда унга Қиролича консорти Камилла ҳамроҳлик қилади.

 

Карл III Иккинчи жаҳон урушидан кейин Берлинда ҳарбий шараф билан қабул қилинган ва Бундестагда нутқ сўзлаган биринчи Британия монархи бўлиб тарихга киради.  

 

Букингем саройида таъкидланганидек, “ташриф Буюк Британиянинг Германия билан муносабатларига ҳурмат бажо келтириш, икки мамлакатнинг умумий тарихи, маданияти ва қадриятларини таъкидлаш” учун мўлжалланган.

 

"Сафар “узоқ муддатли ҳамкорлик ва муроса меросига олиб келган умумий ўтмишдаги қурбонликлар ва муаммолар ҳақида фикр юритиш” имконини беради", — дейилади сарой хабарида.  

 

Қирол ва Қиролича шарафига Берлин аэропортида замбараклардан 21 марта ўқ узилади.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Карл III илк хорижий сафарини Германиядан бошлайди | Zamon.uz