Ўзбекистон

Фарғонада оҳак цехи 18 млрдлик газни ноқонуний ишлатди

Бу март ойининг ўзида вилоятда аниқланган 6 та ҳолатдан бири.

Фарғонада оҳак цехи 18 млрдлик газни ноқонуний ишлатди

 

Фарғона вилоятида март ойи давомида улгуржи истеъмолчилар томонидан 18 млрд сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, март ойи давомида «Ўзенергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 6 та улгуржи истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилаётгани аниқланган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига етказилган умумий зарар миқдори 18,352 млрд сўмни ташкил этган. Жумладан, Фарғона шаҳрида жойлашган хусусий корхонага қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 18,314 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

 

“Ҳозирда қоидабузарларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонуний баҳо берилмоқда”, — дейилади хабарда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.