Жаҳон

Еврозонада инфляция пасайди

Европа Марказий банки инфляцияни йилига 2 фоизга туширишни мақсад қилган.

Еврозонада инфляция пасайди

 

Eurostat маълумотларига кўра, умумий валютага эга мамлакатларда март ойида у 6,9 фоизни ташкил қилади. Бу февраль ойидаги 8,5 фоизга нисбатан сезиларли даражада паст. Бу, асосан, энергия нархининг 0,9 фоизга пасайиши билан боғлиқ.

 

Бироқ бошқа маҳсулотларнинг нархи ўсишда давом этмоқда. Хусусан, озиқ-овқат, алкогол ва тамаки маҳсулотлари нархлари 15,4 фоизга ўсди.

 

Иқтисодиёт бўйича Европа комиссари нархлар ўсишининг секинлашишидаги умумий тенденцияни олқишлади.

 

“Еврозона ҳудудида инфляция кескин пасайди. Бу яхши янгилик. Лекин асосий инфляция юқорилигича қолмоқда. Яъни озиқ-овқат ва хизматлар бунинг таъсири остида қолмоқда” — деб ёзди Паоло Жентилони Twitter’да.

 

Озиқ-овқат ва энергия нархларининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олмаганда, бу асосий инфляция бироз кўтарилиб, 5,7 фоизга етди.

 

Хабарда Европа Марказий банки инфляцияни йилига 2 фоизга туширишни мақсад қилгани қўшимча қилинган.

 

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Санкциялар Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилган.

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Украинанинг Запорижжя вилоятидаги Камишеваха қишлоғида 2 ноябрь куни Россия ҳужумидан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамга ҳам таъсир қилмоқда.

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Айвонлар Ўзбекистон Президенти томонидан АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилинган эди.

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Усмон Нурмагомедов БААда собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан боғлиқ муштлашув иши бўйича олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.