Жаҳон

Россия Қримда хандаклар ва тўсиқлар тармоғини қурди

Washington Post нашрига кўра, улар Украинанинг қарши ҳужумидан мудофаа учун жойлаштирилган.

Россия Қримда хандаклар ва тўсиқлар тармоғини қурди

 

Washington Post газетаси Россиянинг Қримда мудофаа тузилмаларини қуриш бўйича фаол саъй-ҳаракатлари юзасидан ўтказилган текширувни эълон қилди.

 

“Тақдим этилган сунъий йўлдош суратларига асосланилса, бир неча ҳафта ичида Россия расмийлари Қримда хандаклар ва тўсиқлар тармоғини қуришга муваффақ бўлганини кўрсатади”, — деб ёзади нашр.

 

Газета Қримни уруш зонасидаги “энг мустаҳкамланган” ҳудудлардан бири деб атайди.

 

Қайд этилишича, Россия Украинанинг баҳорги қарши ҳужумини кутаётган сўнгги ҳафталарда бундай мудофаа тузилмалари тез пайдо бўла бошлаган.

 

Витино қишлоғи яқинида олинган суратлардан бирида хандақларда ўрнатилган бир нечта артиллерия қисмлари ҳам кўрсатилган.

 

Кўпгина мудофаа иншоотлари денгиз қирғоғи ёки каналлар каби табиий сув тўсиқлари яқинида пайдо бўлган, бу Украина қуролли кучлари томонидан ҳужумга учраган тақдирда қўшимча тўсиқлар учун қулай.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"