Ўзбекистон

Ёшларимиздан яна кўплаб Бухорийлар чиқади—Президент

Шавкат Мирзиёев Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига борди.

Ёшларимиздан яна кўплаб Бухорийлар чиқади—Президент

 

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабини бориб кўрди.

 

Давлат раҳбари ташаббуси билан мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида ёшларнинг ғурурини кўтарадиган кўп ишлар қилинмоқда. Масалан, Тошкентда Абдулла Қодирий, Нукусда Ибройим Юсупов, Қаршида Абдулла Орипов номидаги каби 9 та ижод мактаби ташкил этилди.

 

Сирдарё вилоятида ҳам ёшларга ибрат бўладиган атоқли инсонлар кўп. Улардан бири Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиевадир. У нодир истеъдоди, бадиий теран ва фалсафий шеърлари, публицистик асарлари билан ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган.

 

Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида марҳум шоира номини абадийлаштириш, истеъдодли ёшларга шароит яратиш мақсадида ижод мактаби ташкил этиш таклифини билдирганди. Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилиниб, ўша йили декабрда ушбу таълим маскани фойдаланишга топширилди.

 

Ташриф чоғида Президент мактабга кираверишдаги Ҳалима Худойбердиева ҳайкалига гул қўйди. Шоира ҳаёти ва ижодига бағишланган мўъжаз музейни кўздан кечирди. Ўқувчилар Ҳалима Худойбердиева шеърларидан намуналар ўқиб берди.

 

Ижод мактабида умумтаълим фанлари билан бирга, она тили ва адабиёт чуқур ўргатилади. Айни пайтда 7-11-синфларда 180 нафар иқтидорли йигит-қиз таълим олмоқда. Синфлар, компьютер хонаси, лаборатория, спорт зали ва ётоқхона замонавий жиҳозланган. Мактаб кутубхонасида 3 минг 500 дан зиёд бадиий адабиётлар жамланган.

 

Муаллим ва зиёлилар билан суҳбатда таълим сифати, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

 

“Биз биринчи кундан таълим сифатини яхшилашга, муаллимларнинг мақоми ва обрўсини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Бу ҳақдаги меъёрларни Конституцияга ҳам муҳрлаяпмиз. Кўряпсизлар, замон мураккаб бўлиб кетяпти. Қачон биз бу рақобатга муносиб бўламиз? Билимли бўлсак. Шунинг учун таълим мазмунини ислоҳ қилиб, ёшларга шароит яратяпмиз. Замонлар ўтади, муҳит ўзгаради. Бугунги пойдевор натижасини халқимиз албатта кўради. Ёшларимиздан яна кўплаб Бухорийлар, Берунийлар, Улуғбеклар чиқади”, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ижод мактабларини университетларга бириктириш, вилоятдаги мактаблар билан алоқасини кенгайтириш, истеъдодли ёшларнинг китобларини чоп этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Шу билан Президентнинг Сирдарё вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.