“Украина сўнгги аскари қолгунча курашади”
Элчи Вадим Пристайко Украина ва Россия ўртасидаги низо ҳақида гапирди.

Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси Вадим Пристайко Украина қуролли кучлари улкан йўқотишлар бераётганини айтди.
“Аввалдан бизнинг сиёсатимиз йўқотишларни муҳокама қилмасликка қаратилган. Уруш якунлагач, биз уларни тан оламиз. Менимча, бу даҳшатли рақамлар бўлади”, – деган у.
Дипломат Россия билан музокаралар эҳтимолини инкор этган.
“Биз улардан ёки, афсуски, биздан охирги одам қолгунча курашамиз” , — деган Пристайко.







