Ўзбекистон

Сув тошқинларига чек қўйишга жиддий киришилди

Пойтахт ҳокимлиги дренаж тизимини яхшилаш учун катта маблағ ажратмоқчи.

Сув тошқинларига чек қўйишга жиддий киришилди

 

Тошкент шаҳрининг дренаж тизимини яхшилаш учун 700 миллион сўм ажратилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов имзолаган қарорда белгилаб қўйилди.

 

«Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлашга ихтисослаштирилган бошқармасига Тошкентда ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатлар олдини олиши мақсадида дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва бетон қувур ётқизиш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 700 миллион сўм ажратилади», — дейилади қарорда.

 

Қарорга мувофиқ бу пуллар маҳаллий бюджетнинг захира маблағлари ҳисобидан ажратилади.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 апрелдаги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ёғингарчилик пайтида шаҳарларнинг дренаж тизими ёмон аҳволга келиб қолаётганини жиддий танқид қилиб, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлигига икки ҳафта муддатда ушбу масаланинг ечими бўйича дастур қабул қилиш ва амалга ошириш топширилган эди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"