Ўзбекистон

Хоразмда аёл ўзга эркакни пичоқлаб қўйди

Бунга ўрталаридаги телефон аппарати олди-бердиси сабаб бўлган.

Хоразмда аёл ўзга эркакни пичоқлаб қўйди

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида содир бўлганига оид хабарларга изоҳ берилди. Бош прокуратура матбуот хизматининг Xabar.uz'га маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 31 март куни содир бўлган.

 

Шу куни соат 19.00лар чамасида мазкур туманнинг «Муҳаббат» маҳалласида истиқомат қилувчи Н.С. (аёл, 1987 йилда туғилган) шу ҳудуддаги хусусий тадбиркорга тегишли озиқ-овқат дўконида 1975 йилда туғилган Д.Б. билан ўрталаридаги телефон аппарати олди-бердиси бўйича ўзаро жанжаллашиб кетади. Бунинг оқибатида аёл савдо дўкони ёнидаги балиқхонадан қора дастали ошхона пичоғини олиб, Д.Б.нинг орқасидан келади ва унинг чап кўкрак соҳасига бир марта санчади. Натижада эркакнинг воқеа жойида жони узилади.

 

Ўша куниёқ аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан ( қасддан одам ўлдириш) «иш» очилиб, тегишли тартибга ушланади.

 

Маҳкама матбуот хизматининг қўшимча қилишича, дастлабки тергов жараёнида айбланувчи 2002 йилдан буён Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлар диспансерида «эпилипсия» ташхиси билан рўйхатда туриши аниқланади. Шу боис унинг жиноят содир қилган вақтдаги ва ҳозирги кундаги руҳий ҳолатини, ақли расо ёки норасолигини ҳамда муомалага лаёқатлилигини аниқлаш мақсадида суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.

 

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Хоразм вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан давом этмоқда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.