Жаҳон

ОАВ: Эрон гуманитар ёрдам ниқоби остида Сурияга қурол етказиб берди

Исроил манбаларининг айтишича, Теҳрон Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтирмоқда.

ОАВ: Эрон гуманитар ёрдам ниқоби остида Сурияга қурол етказиб берди

 

Эрон зилзиладан жабр кўрган Сурияга инсонпарварлик ёрдами етказиб беришдан ҳарбий техникани ташиш учун ниқоб сифатида фойдаланган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Эрон, Россия, Исроил ва Ғарб мамлакатларидаги тўққизта манбага таяниб, хабар берди.

 

Агентлик маълумотларига кўра, инсонпарварлик ёрдами ниқоби остида Эрон самолётлари томонидан Сурия аэропортларига етказилган техника ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ва Суриядаги Эрон нишонларига Исроил томонидан берилган ҳужумларни қайтариш учун ишлатилган. Ускуналар қуруқлик орқали ҳам етказиб берилди.

 

Реутерс манбаларининг таъкидлашича, Эрондан Сурия ҳудудига етказилган юклар алоқа тизимлари, радар қурилмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета қурилмаларининг қисмлари бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни Исроилнинг шимолий ҳудудлари Суриядан ракета зарбаларига учраган эди.

 

Айни пайтда Politico сайти Эрон халқаро санкцияларни четлаб ўтиб, баллистик ракета ёқилғисининг асосий компонентини сотиб олиш бўйича Россия ва Хитой билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"