Ўзбекистон

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаролар билан муштлашди

Ҳозирда бу бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаролар билан муштлашди

 

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги ҳуқуқ тартибот масканида ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида зиддиятли ҳолат тасвирланган видеолавҳалар тарқалмоқда. Ҳолатга вилоят ИИБ ахборот хизмати изоҳ берди.

 

Маълум бўлишича, 13 апрель куни Шаҳрихон тумани ИИБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор С.К. Эшонқишлоқ маҳалласида хизмат олиб бораётган вақтида мазкур маҳалла ҳудудидан 2004 йилда туғилган фуқаро Ш.Ш. бошқарувидаги Labo русумли автомашина йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, икки нафар 2006 ва 2007 йилда туғилган вояга етмаган болаларни транспортнинг юкхонасида олиб кетаётганлигини кўриб, тўхтатган.

 

Автомашина ҳайдовчиси болалар юкхонадан тушиб қолиши билан воқеа жойидан яширинган.

 

Шундан сўнг ҳолатни расмийлаштириш мақсадида майор С.К. ва ҳудуд профилактика инспектори Д.Қ. Қуруқсой маҳалласида жойлашган 25-сонли ҳуқуқ тартибот масканига келиб, вояга етмаган болалар билан суҳбатлашаётганида у ерга Labo ҳайдовчиси Ш.Ш., унинг акаси — 1992 йилда туғилган Б.Ш. ва таниши 1992 йилда туғилган Ж.Б.лар келиб, автомашинага нисбатан маъмурий жарима қўлламасликни, автомашинани жарима майдонига жойлаштирилиши гўёки унинг тадбиркорлик фаолиятига зиён етказишини важ қилиб, ходимларнинг ҳаракатларига кескин қаршилик кўрсатган. Шунингдек, хизмат олиб бораётган ходимларни ҳақорат қилган ва улар билан жанжал уюштириб, майор С.К.га тан жароҳатлари етказишган.

 

Тиббий хулосага кўра, майор С.К.га “Бош юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, чап елка ички юзаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкариши, милк юмшоқ тўқималарини лат ейиши” ташхиси қўйилиб, фуқаро Б.Ш.да “Бўйин олд қисмида шилинма жароҳати” мавжудлиги аниқланган.

 

Labo ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Воқеа иштирокчилари Ш.Ш., Б.Ш. ва Ж.Б.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Андижон вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланган.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.