Ўзбекистон

Афв этиш жамият учун фойда келтиради

Янги таҳрирдаги Конституциясининг 29-моддаси асосида жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларнинг афв этишга бўлган ҳуқуқи конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда.

Афв этиш жамият учун фойда келтиради

 

Янги таҳрирдаги Конституциясининг 29-моддаси 5-қисми қуйидагича ифодаланмоқда. “Жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўрилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга”.

 

Конституциянинг мазкур моддаси асосида жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларнинг афв этишга бўлган ҳуқуқи конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда.

 

Афв этиш акти инсон ҳуқуқларига мос бўлган, унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳужжат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади. Афв этиш асосида шахснинг айбсизлиги ёки айбдорлиги аниқланмайди, шахс оқланмайди, жиноят содир этилганлиги инкор қилинмайди. 

 

Айтиш керакки, афв этиш асосида маҳкум жазодан тўлиқ ёки қисман озод этилиши ёки суд томонидан тайинланган жазони бошқа енгилроқ жазо билан алмаштирилиши ёхуд судланганлик олиб ташланиши мумкин. Бу  нафақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, балки чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам  қўлланилиши мумкин.

 

Индивидуаллик асосида ёндашилади, маҳкумнинг содир этган жиноятининг оғир енгиллиги; хулқ-атвори; етказилган зарарнинг қопланганлиги; маҳкумнинг шахси, соғлиғи ҳолати, судланганлиги, оилавий аҳволи ва ёши каби ҳолатлари алоҳида-алоҳида ўрганилади.

 

Кечиримлилик — халқимизга хос хислат. Давлат хато қилган шахсга қайта имконият тақдим этиши жуда муҳим. Бу — фуқаронинг давлатга бўлган ишончи ва меҳрини ҳис этишида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Унинг Асосий қонунда мустаҳкамланиши эса ана шу эзгу мақсаднинг кафолатидир.

 

Жиноят қилган инсонни жазолашдан мақсад – уни қайта тарбиялаш, хатоларини англаб етишига эришиш. Шунинг учун ҳам жиноятга адашганидан қўл урган шахсларни жамият олдидаги айбини ювиш имкониятини бериш ва оила бағрига қайтариш муҳим ҳисобланади.

 

Охирги йилларда қўлланилган маҳкумларни афв этиш ва қайта ижтимоийлаштириш сиёсати амалда ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. 2017 йилдан бери Президентимиз томонидан авф этиш тўғрисидаги 22 Фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур ҳужжатлар 6 мингдан ортиқ шахслар тақдирига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатган.

 

Давлат ва жамият томонидан ушбу тоифадаги кишиларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими яратилган. Президентнинг ПҚ-299-сон қарорига мувофиқ 2022 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб комиссия хулосаси асосида жазони ўтаб бўлган собиқ маҳкумларга МҲЭКМнинг 10 баравари миқдорида “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети" бериладиган бўлди. Уларнинг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини молиялаштиришда кўмак беради.

 

Конституцияга мазкур нормани киритилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлайди ҳамда одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга хизмат қилади.

 

Афв замирида нафақат кечиримлилик, балки юксак инсонпарварлик мужассам. Негаки, афв этилган шахсларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳам бундай инсонпарварлик муносабатидан баҳраманд бўлади. Адолатли жамиятда айбдорларни жазога тортишдан мақсад уларни жазолаб янада ашаддийлаштириш эмас, балки тўғри йўлга қайтариш, жамиятнинг тўлақонли аъзосига айлантиришдир. Шундай экан, ушбу тажрибани Конституцияда белгилаб қўйиш барча учун манфаатли бўлади.

 

Афв этилган бир инсон туфайли унинг яқинлари, оила-аъзолари, дўстлари, қариндошлари ва яна қанча инсонлар турганини унутмаслик керак. Бу орқали кўплаб инсонлар кўнглида давлатга нисбатан ишончни мустаҳкамлаш мумкин. Бу каби ишлар тизимли, давомий бўлиши учун эса унинг Конституцияга киритилиши жуда муҳим эди. 

 

Дилдора Камалова,

Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.