Жаҳон

БМТ тадбирини ёритиши керак бўлган россиялик журналистларга Америка визаси берилмади

Россия ТИВ бундан норози эканини билдирди.

БМТ тадбирини ёритиши керак бўлган россиялик журналистларга Америка визаси берилмади

 

Россиялик журналистларга мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Вашингтондаги тадбирларда иштирокини ёритиш учун визалар берилмади. РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков буни ғазаблантирувчи ҳолат деб атади.

 

“Америкаликлар Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги раислигини якунлаётган воқеаларда Россия ташқи ишлар вазири Лавровнинг иштирокига тайёргарлик кўришда яна бир мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган усулдан фойдаланди. Лавровга у ерда ҳамроҳлик қилиши керак бўлган бир гуруҳ россиялик журналистларга визалар берилмади”, — деди у.

 

“Сўнгги бир неча кун ичида биз бу масала бўйича улар билан бир неча бор боғландик. Шунга қарамай, натижа ачинарли. Журналистлар Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши раислигидаги энг муҳим воқеани ёритиши керак эди”, — дея қўшимча қилди Рябков.

 

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.