Ўзбекистон

Шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи кенгаймоқда

Янгиланаётган Конституциянинг 40-моддаси билан эндиликда мурожаат қилиш давлат органлари билан бир қаторда давлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.

Шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи кенгаймоқда

 

Шахснинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим конституциявий-ҳуқуқий воситаларидан бири ҳисобланади. Бу ҳуқуқ иккита жиҳатни ўз ичига олади. Биринчи жиҳати мурожаатлар фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларини ҳал қилишда иштирок этиш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига таъсир ўтказишда, иккинчи жиҳатдан инсон ҳуқуқларини амалга ошириш учун тўсиқларни бартараф этиш ёки бузилган ҳуқуқларини тиклаш усули, яъни давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажариш механизмларида намоён бўлади.

 

Мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган ҳужжатларда, хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пакт, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияларда инсоннинг ажралмас ҳуқуқлари қаторига киритилган бўлиб, ҳар ким ўз фикрини эркин ифода этиш ҳуқуқига эгалигини белгиланган.

 

Мурожаат этиш ҳуқуқи инсоннинг муҳим ҳуқуқлари қаторида қуйидаги белгиларга эга. Хусусан, унинг ажралмас ҳуқуқ экани, ҳар бир шахс унга эга бўлиши, оғзаки, ёзма ёки электрон тарзда тақдим этилиши ва бир хил кучга бўлиши, якка тартибда ёки жамоавий тарзда мурожаат қилиши; давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиши, шунингдек вояга етмаган ҳам бевосита ёки қонуний вакиллар орқали мурожаат этиш, шулар жумласидан.

 

Ўзбекистонда шахснинг мурожаат қилиш ҳуқуқи конституциявий кафолатланган бўлиб, бу соҳада миллий қонунчилик базаси шаклланган ва такомиллашиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган асосий қонун ҳужжати ҳисобланади.

 

Мазкур Қонун 2017 йили янги таҳрирда қабул қилинган бўлиб, унда асосий янгиликлар шахсларнинг мурожаат қилиш усуллари, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилди, мурожаат қилувчи ва мурожаатни қабул қилувчи, шунингдек мурожаатни ўз вақтида кўриб чиқишни назорат қилувчи субъектлар доираси кенгайтирилди.

 

Охирги йилларда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарали йўлга қўйилди. Энди уларнинг бу ҳуқуқини кафолатлаш зарурати ҳам бор. Чунки у ёки бу даражадаги амалдорлар хоҳиши билан мурожаат ва шикоят қилган инсонларнинг ҳуқуқлари таъминланмай қолмаслиги керак.

 

Янгиланаётган Конституцияда шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари такомиллаштирилган ҳолда янгиланмоқда. Хусусан, 40-модда билан эндиликда мурожаат қилиш давлат органлари билан бир қаторда давлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.

 

Бундай конституциявий ҳуқуқ шахсга ўзи ва бошқалар билан биргаликда, яъни жамоавий тарзда нафақат давлат органлари, муассасалари ёки халқ вакилларига, балки ўзи истиқомат қилаётган маҳалласига ҳам мурожаат қилишни конституция даражасида кафолатлашга олиб келади. Бу эса фуқароларни қийнаётган муаммоларни бирламчи бўғинда, тезкор ҳал қилишга ёрдам беради.

 

Киритилаётган ўзгартириш шахсларнинг мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқ билан таъминланиш доирасини кенгайтириб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг янада фаоллашувига, фуқароларни қийнаётган муаммоларни бирламчи бўғинда, тезкор ҳал қилишга ёрдам беради.

 

Сахипжамал Джолдасова,

юридик фанлари доктори, эксперт

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"