Жаҳон

Блогер Блиновская Тошкентга келар чоғида қўлга олинди

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси томонидан унга нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича иш қўзғатилган.

Блогер Блиновская Тошкентга келар чоғида қўлга олинди

 

Россиядан чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган блогер Елена Блиновская 28 апрель куни Тошкентда ўтказиладиган “Тўртинчи ўлчов” семинарида нутқ сўзлаши керак эди.

 

iticket.uz маълумотларига кўра, блогер нутқи учун чипталар нархи 1 миллион сўмдан 8,8 миллион сўмгача (90 дан 780 долларгача)ни ташкил этади.

 

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Блиновскаяга нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича иш қўзғатилгани, у Россия Федерациясидан чиқиб кетмоқчи бўлганида қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

 

“Афсуски, аниқ маълумот йўқ бўлса-да, биз бу масалани ҳал қиляпмиз”, — деди РИА Новости семинарнинг ПР агентлигида тадбирнинг бекор қилиниши ҳақидаги саволга жавоб бериб.

 

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Блиновская 2019-2021 йилларда умумий суммаси 918 миллион рублдан ортиқ солиқ тўламаган. Жиноят иши доирасида гумонланувчининг ишхонаси ва яшаш жойида тинтув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"