Иқтисодиёт

Решетников Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръатларига юқори баҳо берди

Россия иқтисодий ривожланиш вазири иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида нутқ сўзлади.

Решетников Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръатларига юқори баҳо берди

 

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг муҳим ўсиш локомотивларидан бири ва Россия учун муҳим ҳамкордир. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми чоғида маълум қилди.

 

Решетников форум доирасида “МДҲ мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлигининг чуқурлашиши истиқболлари” панел сессияда нутқ сўзлади.

 

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Озарбайжон иқтисод вазири ўринбосари Ровнаг Абдуллаев, Қирғизистон президенти ҳузуридаги Инвестициялар бўйича миллий агентлик директори Умбриэл Темиралиев ва бошқа экспертлар иштирок этишди.

 

“Ўзбекистон – Марказий Осиё ўсишининг асосий локомотивларидан бири. Сўнгги йигирма йил ичида Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари ўсишнинг ўртача суръатларидан деярли 2,5 бараварга ошди. Бу ерда кучли истиқболларимиз бор ва Россия Федерацияси учун Марказий Осиё — бу иқтисодиёт ўсиши нуқталаридан бири”, — дея таъкидлади Решетников.

 

Вазир Россия Ўзбекистоннинг асосий инвестиция шериги эканини эслатди. Республикада ҳозир Россия капитали иштирокида уч мингга яқин компания фаолият юритмоқда.

 

“Шу 3000 та компаниядан 700 таси ўтган йили ташкил этилди. Яъни биз бундай кучли ўсишни сезяпмиз”, — деди Россия иқтисодий ривожланиш вазири.

 

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда. Сўнгги бир неча йил мобайнида йилига ўртача 20 фоизга ошиб бормоқда.

 

Решетников икки давлат шерикчилигида меҳнат мигрантлари катта рол ўйнашларини таъкидлади. Решетниковнинг сўзларига кўра, Россияда ҳозир кадрлар етишмаслиги кузатиляпти.

 

“Биз бизга келаётган Ўзбекистон аҳолиси ҳиссасини жуда қадрлаймиз. Сўнгги 7 йил ичида Россияга ишлашга келаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 4 бараварга кўпайди. Ўтган йил якунларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари суммаси 14,5 миллиард долларни ташкил этди, яъни бу Ўзбекистон ЯИМ 18 фоизи”, — деди у.

 

Мунозаралар давомида иштирокчилар МДҲ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишларини кучайтириш, ўзаро савдо ва инвестиция даражасини ошириш, савдо йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тажриба ва технология билан ўзаро алмашиш масалаларини муҳокама қилишди.

 

27 апрель куни Ўзбекистон пойтахтида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Тадбирда 70 та мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"