Нукусдаги мактабнинг 64 нафар ўқувчиси IELTS олди
Улар орасида 8 баллни қўлга киритганлар бор.

Нукус шаҳридаги 46-сонли умумтаълим мактабининг 64 нафар ўқувчиси IELTS сертификатини олишга эришди. Бу ҳақда республика Жўқорғи Кенгеси маълум қилди.
Қайд этилишича, ўқувчилар 5,5 баллдан 8 баллгача тўплашга муваффақ бўлишди.
Бу Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги умумтаълим мактаблари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.







