Озарбайжон билан ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик қилинади
Президент имзолаган қонунлар билан тегишли битимлар ратификация қилинди.

Президент томонидан имзоланган қонунлар билан қуйидаги битимлар ратификация қилинди:
- Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь);
- Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь).







