Ўзбекистон

Президент 2-3 май кунлари Германияга боради

Ташриф дастурида Франк-Вальтер Штайнмайер ва Олаф Шольц билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Президент 2-3 май кунлари Германияга боради

 

Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан жорий йил 2-3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

 

Ташриф дастурида Франк-Вальтер Штайнмайер ва Олаф Шольц билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

 

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади, халқаро кун тартибининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

 

Германиянинг етакчи компаниялари билан инновацион-технологик шерикликни кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда Ш.Мирзиёев ушбу мамлакат бизнесининг етакчилари билан алоҳида учрашув ўтказади.

 

Ташриф чоғида Жеймс Симонс галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар империясигача” номли кўргазманинг очилиши ҳам режалаштирилган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Президент 2-3 май кунлари Германияга боради | Zamon.uz