Ўзбекистон

Андижонда Қорасув шаҳри вилоятга бўйсунувчи ҳудуд сифатида қайта ташкил этилади

Бу бўйича Халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарори эълон қилинди.

Андижонда Қорасув шаҳри вилоятга бўйсунувчи ҳудуд сифатида қайта ташкил этилади

 

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани таркибидаги Қорасув шаҳри вилоятга бўйсунувчи ҳудуд сифатида қайта ташкил этилади. Бу бўйича Халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарори эълон қилинди.

 

28 апрель куни кенгашнинг “Қўрғонтепа туманидаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Қорасув шаҳар таркибига ўтказиш ҳақида” қарори қабул қилинган.

 

Қарорга кўра, туманнинг “Мустақилликнинг 15 йиллиги”, «Мустақиллик», “Заҳириддин Муҳаммад Бобур”, “Аҳмад Яссавий”, «Юксалиш», “Мирзо Улуғбек”, “Амир Темур”, «Пахтачи», “Уч тегирмон” ва «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари инобатга олиниши белгиланган.

 

Вилоят ҳокимига “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонунига мувофиқ мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларини янги ташкил этилаётган “Қорасув шаҳар” таркибига ўтказиш бўйича таклифини кўриб чиқиш ва Олий Мажлисга киритиш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритиш вазифаси юклатилган.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.