Ўзбекистон

Тўрткўлда Malibu ҳайдовчиси ногирон фуқарони калтаклади

Ҳолат бўйича прокуратура маълумот берди.

Тўрткўлда Malibu ҳайдовчиси ногирон фуқарони калтаклади

 

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 15 бола бир болани аёвсиз калтаклагани айтилган видео тарқалди. Республика прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 24 апрель куни соат 16:00 ларда фуқаро И.И. бошқарувидаги Malibu русумли автомашинасида 1-гуруҳ ногирони Д.б. бошқарувидаги Spark русумли автотранспорт воситасини орқасидан қувиб келиб, тўхтатган. У “нега мени йўлда қисиб кетдинг” деган баҳона билан болаликдан ногирон, икки оёғи ишламайдиган Д.Б.ни юзларига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган ҳамда воқеа жойидан кетган.

 

Фуқаро Д.Б. ўзининг калтакланганлиги ҳақида акаси Д.М. ҳамда укаси Д.А.ларга хабар берганидан кейин ака-укалар вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида И.И.ни телефон орқали туманнинг Ёшлик маҳалласидаги “Самарқанд” кўчаси бўйида жойлашган боғ олдида учрашувга чақиришган.

 

Шу куни соат 18:00 ларда учрашувга И.И. таниши б.У. билан бирга борганида, ака-укалар Д.М. ва Д.А.лар “ногирон укамни нега урасан” деб И.И. билан ўзаро тортишиб, уни уриб тан жароҳати етказишган.

 

Мазкур ҳолат Республика прокуратураси томонидан назоратга олиниб, Республика прокурорининг 29 апрель кунги қарори билан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

“Жиноят иши тергови Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси иш юритувига топширилди. Тергов натижасига кўра, ҳар иккала томоннинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.