Ўзбекистон

Андижонда ИИБ ходимидан қочишга уринган эркакнинг боши кесилиб кетди

Ҳолат бўйича расмийлар муносабат билдирди.

Андижонда ИИБ ходимидан қочишга уринган эркакнинг боши кесилиб кетди

 

Андижонда ИИБ ходимларидан қочишга уринган маст фуқаро қўли ва боши кесилиб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.     

 

Ҳолат жорий йилининг 22 апрель куни соат 19:00 ларда юз берган. Асака тумани ИИБ профилактика инспектори Ф.А. Асака шаҳар Бобуршох кўчасидаги чорраҳада тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермасдан ҳаракатланаётган Damas русумли автомашинани тўхтатиб, қоидабузарликни расмийлаштираётган вақтида автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, маст ҳолатда бўлган фуқаро Ғ.А. ходимнинг ҳаракатларига кескин қаршилик кўрсатиб, уни уятли сўзлар билан ҳақоратлаган ва жамоат тартибини бузган.

 

Пост-патруль хизмати ходимлари томонидан жамоат тартибини бузаётган Ғ.А.ни ИИБга етказиш вақтида у ходимларидан қочишга уриниб, шу кўчада жойлашган “Совғалар” номли дўконга кириб, дўкон ичкари хонасидаги эшикни ортидан тираб олишга ҳаракат қилган. Шу вақтда эшик ойнаси синиб, Ғ.А.нинг боши ва чап қўлининг билак қисми кесилиб кетган.

 

Ортидан етиб келган ходимлар томонидан фуқаро Ғ.А. шифохонага етказилиб, унга “Чап қўл билак юқори учлиги тирсак бўғими ички иза соҳаси 14х5 см кесилиши оқибатида мускул, пой, қон-томир ва нерв шикастланиши, бош қисми чап томон чакка соҳасини кесилган жароҳати, кучли мастлик ҳолати” ташхиси қўйилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.