Ўзбекистон

Қаршидаги ЙТҲда 2 йўловчи вафот этди

Ҳайдовчи ва яна бир киши шифохонага юборилган.

Қаршидаги ЙТҲда 2 йўловчи вафот этди

 

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

 

Ҳодиса соат 13:30 ларда 4Р-79 Қарши–Чим–Чироқчи–Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 12-километрида юз берган. Қарши тумани “Хонобод” МФЙ ҳудудида ҳаракатланган ҳайдовчи б.М. Ravon-3 русумли автомобилни Шаҳрисабз–Қарши йўналиши бўйича бошқариб келиб, қарама–қарши томондан келаётган ҳайдовчи Ж.А. бошқарувидаги Nexia-2 билан тўқнашиб кетган.

 

ЙТҲ оқибатида Nexia-2 автомашинасида йўловчи сифатида келаётган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган, бир киши шифохонага ётқизилган. Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.

 

Ҳолат юзасидан вилоят Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.