Сиёсат

Швейцарияда Ўзбекистон атроф-муҳити муҳофазаси учун муҳим бўлган масала муҳокама қилинди

Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон  делегацияси Женевада ўтказилган конференциялар очилиш маросимида иштирок этди.

Швейцарияда Ўзбекистон атроф-муҳити муҳофазаси учун муҳим бўлган масала муҳокама қилинди

 

Табиат ресурслари вазирлиги маълумотига кўра, конференция аъзо давлатлар, БМТ Атроф муҳит дастури (UNEP) ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

 

Конференцияда  Барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши ва уч планетар инқирозни (иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг йўқ бўлиб кетиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва чиқиндилар) олдини олиш бўйича ҳаракатларни жадаллаштириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Анжуман доирасида Ўзбекистон табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ бош котиби ёрдамчиси, UNEP ижрочи директори ўринбосари Элизабет Мрема билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда UNEP Ўзбекистонда бошланган қатор ташаббуслар атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим роль ўйнашини таъкидлади. Бунинг исботи сифатида жорий йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг учта йирик тадбирлари – чўлланиш бўйича глобал тадбир, Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциясининг 14-томонлар конференцияси ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNVTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси алоҳида эътироф этилди.

 

Суҳбат давомида Оролбўйи ҳудудини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш мақсадида UNEP Иқлим технологиялар маркази ва тармоғи базасида Ўзбекистонда минтақавий “Яшил марказ” очиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

 

Шу билан бирга, UNEP томонидан 2020 йилдан бери «Замин» халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган тизимни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича бир қатор амалий тадбирлар ва муваффақиятли ҳамкорлик олиб борилаётганлиги қайд этилди. Ҳозирги кунда Фонд ва UNEP ўртасида англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

 

Муҳокамалар якунида лаборатория ходимларининг малакасини ошириш ва халқаро тажрибаларни қўллаш бўйича келишувга эришилди.

 

Қолаверса, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурида «Кимёвий марказ» очишга келишилди. Бундан мақсад кимёвий конвенциялар йўналишида ва келгусида пестицидларни тартибга солиш бўйича Роттердам конвенциясига қўшилишдир.

 

Европа Иттифоқи ва ФАО ҳамкорлигида қиймати 4 миллион еврога тенг бўлган кимёвий моддалар ва хавфли чиқиндиларни тартибга солиш ҳамда БМТнинг кимёвий конвенциялари доирасида олинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича лойиҳа шу йилнинг 3-чорагида ишга туширилиши тасдиқланди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"