Сиёсат

Жиддада Судандаги можаро томонлари ўртасида музокара бошланди

Жараёнда АҚШ ва Саудия Арабистони воситачи.

Жиддада Судандаги можаро томонлари ўртасида музокара бошланди

 

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Судан армияси ва ҳарбийлаштирилган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошланади.

 

АҚШ ва Саудия Арабистони қўшма баёнотда бошланган музокараларни олқишлашди ва урушни бостириш учун доимий глобал ёрдамга чақиришди.

 

“Саудия Арабистони Қироллиги ва Қўшма Штатлар иккала томонни Судан халқи ва унинг манфаатларини ҳисобга олишга ҳамда ўт очишни тўхтатиш ва можарога барҳам бериш бўйича музокараларда фаол иштирок этишга чақиради”, — дейилади баёнотда.

 

Суданнинг амалдаги раҳбари, мунтазам армияга раҳбарлик қилаётган Абдулфаттоҳ ал-Бурхон ва унинг ўринбосари ҳамда уларнинг рақиби Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига (РСФ) қўмондонлик қилган Муҳаммад Ҳамдан Дагло ўртасидаги қарийб уч ҳафталик жангларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди.

 

15 апрель куни бошланган жанглардан буён бир нечта сулҳга эришилди, бироқ ҳеч ким унга риоя қилмади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифини якунланди

Ўзбекистон раҳбарини Боку халқаро аэропортида Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ-Habitat директори билан учрашди

Учрашувда барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда асосий эътибор бир қатор соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари учрашув ўтказди

Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бокуга етиб борди

Давлат раҳбарини Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Давлат раҳбари Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессиясида иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"