Ўзбекистон

“Ота-онасига раҳмат айтишимиз керак”

Елкасига байроқ таққани учун жаримага тортилган йигит ишига депутат муносабат билдирди.

“Ота-онасига раҳмат айтишимиз керак”

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида елкасига байроқли лента тақиб олган йигитни ИИБ ходимлари олиб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Шундан сўнг йигит “Битирувчи” деб ёзилган байроқли тасма тақиб юргани учун ИИБга олиб кетилган ва жаримага тортилган.

 

Ҳолат бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари Қодир Жўраев муносабат билдирди.

 

“Шу ўринда ўсмир йигитнинг ушбу ҳатти-ҳаракатини ҳуқуқбузарлик деб малакалаш қанчалик тўғри, деган ҳақли эътирозлар  билдирилмоқда. Азбаройи қонун ва адолат нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, бу ерда ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этилмаган”, — дейди депутат.

 

Изоҳланишича, “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасида давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмаслиги белгиланган. Бироқ йигит байроқли тасмадан тижорат мақсадларида фойдалангани йўқ.

 

Давлат байроғига ҳурматсизлик қилишда шахсни айбдор деб топиш учун айбдорнинг давлат байроғига ҳурматсизлик қилишда ифодаланадиган фаол ҳаракатлари бўлиши керак. Одатда ҳурматсизлик қилиш қонунга хилоф, ижтимоий хавфли ҳаракатда ифодаланган бўлади. Масалан, байроқни йиртиш, йўқ қилиш, шикаст етказиш, ёқиб юбориш,  шунингдек, уни булғовчи белги, расмлар ёки ёзувлар киритиш ва ҳоказолар билан содир этилади. Бироқ йигит томонидан юқоридаги хатти-ҳаракатларнинг бирортаси содир этилмаган.

 

Бинобарин, йигитни на Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 203-1-моддаси (Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик), на Жиноят кодексининг 215-моддаси (Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш) бўйича жавобгарликка тортиш мумкин эмас.

 

“Аксинча миллий байроғимизни фахр-ифтихор ила кўкрагига тақиб юргани учун йигитга, унга шундай тарбия бергани учун ота-онасига раҳмат айтишимиз керак”, — деб ёзади Қодир Жўраев.

 

 

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"