Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди

Мулоқотда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 8 май куни Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Устувор йўналишлардаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, фахрийларимиз, дўст халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

 

Россия Президенти давлат раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан ҳам табриклади.

 

Учрашувда икки мамлакат етакчи корхона ва компанияларининг жорий ва истиқболли кооперация лойиҳаларини, шу жумладан Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида қўллаб-қувватлаш муҳим экани таъкидланди.

 

Ўтган ойда Тошкент шаҳрида ўтган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмасининг самарали натижалари юқори баҳоланди.

 

Ўзаро товар айирбошлаш суръатини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган чораларни кўриш зарурлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари даражасидаги фаол мулоқотлар қўллаб-қувватланди.

 

Бундан ташқари, томонлар жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришдан, жумладан, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим, маданият ва санъат соҳаларида тадбирлар ўтказишдан манфаатдор эканини билдирди.

 

Бўлажак халқаро тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

 

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"