Сиёсат

Миллий антидопинг агентлиги қайта ташкил қилинди

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Миллий антидопинг агентлиги қайта ташкил қилинди

 

«Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–149-сон, 08.05.2023 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги этиб қайта ташкил қилинди.

 

Миллий антидопинг агентлиги, жумладан:

 

  • республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятида Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир;

 

  • Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг талаблари ва қоидалари бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда тезкор жорий этади.

 

Қарорга мувофиқ, вазирлик ва идораларда ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий қилингунга қадар 2023 йил 15 майдан Миллий антидопинг агентлиги ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

 

  • 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;

  • 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;

  • 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;

  • 10 йилдан 15 йилгача – 1;

  • 15 йилдан 20 йилгача – 1,2;

  • 20 йилдан юқори – 1,5.

 

Республикада ва хорижда ўтказиладиган мусобақаларда допинг-синамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган халқаро тоифадаги допинг офицерларни Халқаро тест агентлигида (International Testing Agency) ўқитиш йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, антидопинг назорати ва мониторинги соҳалари рақамлаштирилади. Бунда:

 

  • опинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг “биологик паспорти” (ABP) онлайн тизими жорий этилади;

 

  • спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади;

 

  • босқичма-босқич Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси жорий этилади.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"