Ўзбекистон

Сурхондарёда ИИБ ходими фуқарони уриб, оғзини боғлаб қўйди

Ҳолат юзасидан расмийлар тушунтириш берди.

Сурхондарёда ИИБ ходими фуқарони уриб, оғзини боғлаб қўйди

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида фуқарога ИИБ ходими томонидан куч ишлатилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

 

Жорий йил 6 майдан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:10 ларда Музработ тумани «Шаффоф» маҳалласида яшовчи фуқаро С.С. исмли аёл туман ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, яшаш уйига нотаниш шахс келиб кўп марта эшигини тепиб жанжал қилаётганлиги ҳақидаги мурожаат қилган. Шу куни тунги хизматга жалб қилинган ИИБ ходими M.A. чақирилган манзилга борганда фуқаро У.П. кучли мастлик ҳолатида ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармагани учун уни туман Тиббиёт марказида ташкил этилган Алкоголь мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктига олиб борган. Тиббиёт бирлашмасида ҳам даволанаётган беморларнинг тинчлигини бузиб, қонуний талабларга бўйсунмасдан, қўпол сўзлар билан ҳақоратлашда давом этган. Шундан сўнг У.П.ни тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилган.

 

“Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Сурхондарё вилоят ИИБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.