Ўзбекистон

Тошкентда ИИБ ходимлари билан жанжаллашган эркак қамалди

У 3 та модда бўйича жавобгарликка тортилган.

Тошкентда ИИБ ходимлари билан жанжаллашган эркак қамалди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида эркак кишининг ИИО ходимларига қаршилик кўрсатаётганлигини акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Пойтахт ИИББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

 

Кеча, 14 май куни соат 18:00 ларда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари 1986 йилда туғилган И.Д. томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб юрилган TOYOTA русумли транспорт воситасини маъмурий баённома асосида Шайхонтоҳур туманидаги жарима майдончаларидан бирига олиб келишган. Бироқ ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида I.D. жамоат тартибини бузиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга нисбатан қаршилик кўрсатган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Д.гa нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”), 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) ва 195-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

custom img

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

custom img

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев назорат қилувчи органларга тадбиркорларга камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича топшириқ берди.

custom img

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

custom img

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

custom img

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"