Иқтисодиёт

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директорини қабул қилди

Хабарингиз бор, Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директорини қабул қилди

 

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директори Реми Риуни қабул қилди.

 

Янги Шериклик дастури ва "йўл харитаси" доирасида Франция тараққиёт агентлиги билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

 

Бугунги кунда Ўзбекистон агентликнинг етакчи ҳамкоридир. Хусусан, "Яшил" иқтисодиёт, коммунал соҳани, шу жумладан сув таъминоти тармоқларини модернизация қилиш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, чорвачилик ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қўшма лойиҳалар портфели ўтган йилда ўттиз фоизга ошиб, ҳозирда 1,3 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

 

Учрашувда бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурларини илгари суриш, давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини жорий этиш, агентликнинг “PROPARKO” ва “Ekspertiz Frans” тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама марказида бўлди.

 

custom img

Саида Мирзиёева Бен Блек билан учрашди

Мулоқот давомида йирик лойиҳалар портфели муҳокама қилинди.

custom img

Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши иш бошлади

Саида Мирзиёева Сержио Гор билан англашув меморандумини имзолади.

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"