Сиёсат

ЕТТБ Uzbekistan Airports АЖга салкам 30 млн евро ажратади

Ушбу маблағ эвазига 76 дона янги аэропорт махсус техникалари харид қилиниши айтилмоқда.

ЕТТБ Uzbekistan Airports АЖга салкам 30 млн евро ажратади

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Uzbekistan Airports АЖга Ўзбекистон халқаро аэропортларида аэропорт ускуналарини модернизация қилиш учун 28 миллион еврогача бўлган узоқ муддатли молиялаштиришни тақдим этади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

 

ЕТТБнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган йиллик форумида томонлар илгари эришилган келишувларни мустаҳкамлади. Форум доирасида Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева ва Евроосиё бўйича инфратузилма департаменти директори Екатерина Мирошник мандат хатлари билан алишдилар.

 

"Банк маблағлари ҳисобидан йўловчи ташувчи автобуслар, юк ташувчи техникалар, лентали юк узатувчилар, самолёт буксирлари, самолётларни сув билан тўлдириш ва ҳожатхона бўлимларига хизмат кўрсатиш учун махсус автомашиналар, амбулатор автолифтлар, тозаловчи, муздан тозалаш машиналари ва бошқалар харид қилинади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ЕТТБнинг молиялаштириши эвазига 76 дона янги аэропорт махсус техникалари харид қилинади", — деди Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

 

Бундан ташқари, ЕТТБ ва Uzbekistan Airports ўртасида 1 миллион евродан ортиқ грант маблағларини ажратиш бўйича келишувларга эришилди. Бунинг бир қисми сифатида банк асосий бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва шу орқали Uzbekistan Airports ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган халқаро консалтинг компаниясини жалб қилишни кўзда тутади. Шуниси эътиборга лойиқки, бу Ўзбекистонда, молиялаштириш мамлакат ҳукумати томонидан давлат кафолатисиз амалга ошириладиган давлат компанияси билан ҳамкорликнинг биринчи намунаси бўлади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.