Ўзбекистон

Сингапур Президенти Ўзбекистонга келди

Ҳалима Яқубни Бош вазир ўринбосари кутиб олган.

Сингапур Президенти Ўзбекистонга келди

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 май куни Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқа расмийлар кутиб олди.

 

Сингапур раҳбарининг ташрифи дастурида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

 

Саммит кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат етакчи компания ва банк институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларига кўмаклашиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

 

Президент Ҳалима Яқуб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, диний конфессиялар раҳбарлари билан ҳам учрашади, ишбилармон доиралар бизнес-форумининг очилишида ва қўшма таълим маркази фаолиятининг тақдимотида иштирок этади.

 

Бундан ташқари, Сингапур Президенти Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган ушбу кўҳна марказнинг бой маданий-тарихий ва цивилизациявий мероси билан танишади.

 

Президент Ҳалима Яқуб мамлакатга жавоб ташрифи билан келмоқда. Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон етакчиси Сингапурга давлат ташрифи билан борганди.

 

Жорий йил бошидан ўзаро товар айирбошлаш 6 баробар кўпайди. Сингапур Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторлари қаторига кирди. Бугунги кунда транспорт, энергетика, кимё ва тўқимачилик саноати, шаҳарсозлик, таълим ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 3,8 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Парламентлараро алмашинувлар ва маданий-гуманитар алоқалар фаол ривожланмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"