Ўзбекистон

Фарғонада суд-экспертизаси 3 жойидан пичоқланган фуқарога “енгил тан жароҳати” хулосасини берди

Ҳолат юзасидан расмийлар муносабат билдирди.

Фарғонада суд-экспертизаси 3 жойидан пичоқланган фуқарога “енгил тан жароҳати” хулосасини берди

 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида экспертизанинг енгил тан жароҳати хулосасидан норози бўлган фуқаро ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, 2023 йилда 21 апрель куни фуқаро Б.Т. Қува тумани Бегат қишлоғи марказида фуқаро А.А. билан келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, Б.Т. ёнидаги ошхона пичоғи билан А.А.нинг ўнг ва чап сон ҳамда қорин қисмига қасддан уриб тан жароҳати етказган. 

 

Туман тиббиёт бўлимининг дастлабки хулосасига асосан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Тайинланган судга оид экспертиза хулосасида жанжалга аралашган 4 нафар фуқароларда 6 кундан кўп давом этмайдиган, фуқаро А.А.да қорин, кўкрак, ўнг ва чап сон, ёнбош соҳаларида кесилган яралар аниқланиб, 21 кундан кўп бўлмаган муддатга соғлиғини бузилишига сабаб бўлувчи енгил тан жароҳатлари кўрсатилган. 

 

Фуқаро А.А экспертнинг мазкур хулосасига эътироз билдирганлиги сабабли Судга оид қайта тиббий экспертиза тайинланиб ижро этишлик учун Андижон вилоятига юборилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.