Ўзбекистон

Ўзбекистонда ички ёнув двигателли енгил автомобиллар сотуви тақиқланиши мумкин

Шунингдек, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни таъқиқлаш таклиф қилинди.

Ўзбекистонда ички ёнув двигателли енгил автомобиллар сотуви тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев ички ёнув двигателли енгил автомобилларни сотувини тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда у партия Марказий Кенгашининг пленумида айтиб ўтди.

 

Абдушукур Хамзаев ўзининг сайловолди дастури доирасида 2030 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ички ёнув двигателли енгил автомобилларни сотишни ҳамда четда олиб киришни таъқиқлаш каби ташаббусларни илгари сурди.

 

Шунингдек, у ижтимоий соҳада давлат стоматологик клиникаларини ривожлантириш, шаҳарлар бош режаларини тузишда камида 30 фоизли яшил майдонлар яратиш талабини мустаҳкамлаш, шаҳарсозлик фаолиятида жамоатчилик назоратини кучайтириш, норматив ҳужжатларни қабул қилишда атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш, бир марталик ишлатиладиган пластик ва полиетилен таркибли идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш ҳамда электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни таъқиқлашни ҳам таклиф қилди.

 

Бундан ташқари, номзоднинг сайловолди дастурида пестицидлардан фойдаланишдан воз кечишга йўналтирилган «Яшил Ўзбекистон – 2030» дастурини ишлаб чиқиш ҳамда юк ташишни йирик машиналардан темир йўлларга ўзгартиришга қаратилган чоралар таъкидланди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.